add

Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди

Энергетика вазирлигига кўра, ҳозир вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида.

Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди

Бугун, 3 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаг «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида яна газ сизиб чиққани ва у вулқондек ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, кеча, 2 ноябр куни Бойсун туманидаги «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган.

Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган. Ҳозир вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида.

«Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради. Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди. Шуни алоҳида такидлаш керакки, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган», - дейилади хабарда.

Вазирлик ушбу ҳолат ҳолат 2025 йил 3 ноябр куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид

Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди | Vaqt.uz