Бугун тўрт вилоятда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

22.12.2025 | 09:381 дақиқа

Ўзгидромет 22 декабр учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Бугун тўрт вилоятда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун кундузи Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида  ва кечга томон Сирдарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Маълумотларга кўра, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 0...+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат +2...+4 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли  ҳудудларда баъзи жойларда  қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.  Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 0...-5 даража совуқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид