Чакана, улгуржи ва умумий овқатланиш: Ўзбекистон савдо бозори қандай ўсмоқда?

Бугун 11:042 дақиқа

2026-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси 123,9 трлн сўмга етди. Ўсишда асосий улуш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тўғри келмоқда.

Чакана, улгуржи ва умумий овқатланиш: Ўзбекистон савдо бозори қандай ўсмоқда?

2026-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 123 961,9 млрд сўмни ташкил этиб, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг ҳисоботида сўз боради.

Gemini_Generated_Image_qc1xziqc1xziqc1x

Маълум бўлишича, 1-апрел ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 965 тани ташкил этиб, шундан 438 таси йирик корхоналар, 86 527 таси эса кичик корхона ва микрофирмалардир. 2026-йилнинг дастлабки уч ойида йирик корхоналарнинг савдо товар айланмаси 21 115,5 млрд сўмни (ўсиш суръати – 128 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси эса 102 846,4 млрд сўмни ташкил этди (ўсиш суръати – 124,9 фоиз).

Gemini_Generated_Image_kebuj0kebuj0kebu

Улгуржи савдо

Ўзбекистон бўйича 2026-йилнинг январ-март ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 109 857,4 млрд сўмни ташкил этиб, 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 10,9 фоизга ўсди.

Gemini_Generated_Image_mibsxrmibsxrmibs

1-апрел ҳолатига улгуржи савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 53 278 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар сони 418 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 52 860 тани ташкил этди.

Gemini_Generated_Image_orf7z9orf7z9orf7

Йирик корхоналарнинг улгуржи савдо товар айланмаси 30 692,5 млрд сўмни (ўсиш суръати – 104,9 фоиз), кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси эса 79 164,9 млрд сўмни (ўсиш суръати – 113,4 фоиз) ташкил этди. Республикада жами улгуржи савдо ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 72,1 фоизни ташкил этди.

Умумий овқатланиш корхоналари

Ҳисобот даврида овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 49 804,5 млрд сўмни ташкил этди ва 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга ўсди.

Gemini_Generated_Image_2wp4v72wp4v72wp4

1 апрел ҳолатига умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони 27 312 тани ташкил этиб, шундан 135 таси йирик, 27 177 таси кичик корхона ва микрофирмалардир. Савдо айланмасининг 78,9 фоиз улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди, йирик корхоналар улуши эса 21,1 фоизни ташкил этди.

Учаласининг фарқи нима?

Бу учта тушунча савдо соҳасидаги турли форматларни англатади. Чакана савдо товарларни тўғридан тўғри истеъмолчига (оддий одамга) сотишдир. Дўконлар, супермаркетлар ва бозорлар асосан шу форматда ишлайди.

Улгуржи савдо эса товарларни катта миқдорда, одатда тадбиркорларга ёки дўконларга сотишни англатади.

Масалан, заводлар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни дистрибюторларга сотади, дистрибюторлар эса дўконларга сотади.

Умумий овқатланиш тайёр овқат ва ичимликларни сотиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси саналади.

Теглар

Мавзуга оид