Чангпенг Жао: «Крипто эгалари улуши 10 фоизга етмаган»

16.02.2026 | 08:382 дақиқа

«Binance» назорат пакети эгаси Чангпенг Жао жаҳонда криптовалюта эгалари улуши кутилгандан анча паст эканини айтди ва ўсиш салоҳиятини баҳолади.

Чангпенг Жао: «Крипто эгалари улуши 10 фоизга етмаган»

Дунёдаги энг йирик криптобиржалардан бири — «Binance» назорат пакети эгаси Чангпэнг Жаонинг маълум қилишича, жаҳонда криптовалюта эгалари улуши тахминан 8–10 фоизни ташкил қилади. Унинг таъкидлашича, бу кўрсаткич кенг тарқалган тасаввурдан анча паст.

Жаонинг сўзларига кўра, криптоактивлар улуши жаҳон бойлиги таркибида 1 фоиздан ҳам кам. Бу эса индустрия учун келгуси йилларда сезиларли ўсиш имконияти мавжудлигини англатади. У бозорнинг ҳозирги пасайиш босқичи аввалгилардан фарқ қилишини, институционал иштирок кучайганини ва бозор етуклашганини қайд этди.

Шунингдек, у АҚШда рақамли активларни тартибга солиш борасида янада конструктив ёндашув шаклланаётганини узоқ муддатли барқарорлик омили сифатида баҳолади.

 

Қисқа муддат хавфлари

Жао қисқа муддатли прогнозларни спекулятив деб атади. Унинг фикрича, криптовалюталар юқори волатилликни сақлаб қолмоқда, шу боис инвестиция қарорлари шахсий риск профилига мос бўлиши керак.

У марказлашган ва децентрализлашган платформалар ўртасидаги фарққа ҳам тўхталди. Марказлашган биржалар оммавий аудитория учун қулай инфратузилма — аккаунтлар, пароллар ва мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини таклиф қилади.

Марказсизлаштирилган протоколлар эса техник тайёргарлик ва юқори даражада киберхавфсизликни талаб қилади. Қурилма ёки ҳамён компрометацияси активларнинг тўлиқ йўқотилишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли бундай модел масъулиятни тўлиқ фойдаланувчи зиммасига юклайди.

 

Узоқ муддатли стратегия

Криптосаноат ривожи ҳақида гапирар экан, Жао жамоаларни нарх динамикаси эмас, маҳсулот сифатига эътибор қаратишга чақирди. Унингча, барқарор технологик архитектура, шаффоф стратегия ва аниқ иқтисодий модел узоқ муддатда устунлик беради.

Асосий мезонлар сифатида у фойдаланувчи маблағлари хавфсизлиги, паст комиссиялар, транзакция тезлиги ва интерфейс қулайлигини санаб ўтди.

Теглар

Мавзуга оид