add

Дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин

Бугун 13:252441 дақиқа

20-21 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин

Ўзгидромет дам олиш кунлари кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Пайшанба куни ёғиб ўтган ёғингарчиликдан сўнг, жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража илиқ, жанубда +6...+9 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари эса Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг янги қисми кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида эса жума куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +1...+3 даража илиқ бўлади.

Шанба куни асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2 даража совуқ+3 даража илиқ атрофида бўлади.

Теглар

Мавзуга оид