add

Доналд Трамп: «Евроиттифоқнинг техногигантларга қўллаётган жарималари «адолатсиз»

Бугун 08:382 дақиқа

АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқининг америкалик технологик гигантларга нисбатан қўллаётган миллиардлаб евролик жарималарини кескин танқид қилиб, бу қарорлар Вашингтонга нисбатан иқтисодий босим эканини билдирди.

Доналд Трамп: «Евроиттифоқнинг техногигантларга қўллаётган жарималари «адолатсиз»

АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқи томонидан америкалик технологик компанияларга нисбатан қўллаётган жарималарни яна бир бор адолатсиз, деб баҳолади. У бу ҳақда «Truth Social» ижтимоий тармоғида ёзиб, мазкур сиёсат нафақат АҚШ компаниялари, балки бутун Америка иқтисодий манфаатларига қарши қаратилганини таъкидлади.

Трамп ўз постида 2024 йилги молиявий кўрсаткичларга ишора қилди. Унга кўра, Европа Иттифоқи америкалик технокомпаниялардан ундирилган жарималар ҳисобидан 3,8 млрд евро даромад олган. Бу сумма Европадаги барча оммавий интернет-компаниялардан олинган фойда солиғидан (3,2 млрд евро) ҳам юқори экани қайд этилган. Трамп бу ҳолатни «муносиб рақобат эмас, балки тизимли жазолаш сиёсати» сифатида баҳолади.

2024 йил давомида ЕИ томонидан Американинг бир қатор йирик америкалик компанияларга жарима қўлланди. Улар орасида «Google», «Apple», «Meta», «X», «Uber», «LinkedIn» ва «OpenAI» бор. Энг йирик жарима — 1,84 млрд евро «Apple» компаниясига нисбатан қўлланиб, у мусиқий стриминг бозорида устун мавқеини суиистеъмол қилганликда айбланган.

Европа Комиссияси 2022 йилда қабул қилинган «Рақамли бозорлар тўғрисида»ги қонун — «Digital Markets Act» доирасида «Amazon», «Alphabet», «Apple», «Microsoft» ва бошқа йирик платформаларни тўғридан-тўғри назоратга олган. Қоидаларни мунтазам бузган компанияларга нисбатан ҳатто Европа бозорида бизнесни сотиш мажбурияти қўйилиши мумкин.

Мазкур чоралар АҚШ ва Европа ўртасида технологик тартибга солиш бўйича зиддиятларни янада кучайтирмоқда. Вашингтонда бу сиёсат рақобатни чеклаш деб баҳоланса, Брюссел уни бозорни адолатлилаштириш зарурати билан изоҳламоқда.

Теглар

Мавзуга оид