add

Энг катта пасайиш давлат банкларида: йил охирига келиб муаммоли кредитлар камаймоқда

Бугун 14:152071 дақиқа

Ноябрь ойида банклардаги қайтарилмаётган кредитлар 1,8 трлн сўмга камайди. Деярли барча давлат банкларида бу кўрсаткич пасаймоқда.

Энг катта пасайиш давлат банкларида: йил охирига келиб муаммоли кредитлар камаймоқда

2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 20,5 трлн сўмни ташкил қилди. Ноябрь ойида банклардаги қайтарилмаётган кредитлар 1,8 трлн сўмга камайди. Бу 2025 йил ҳисобидан энг катта пасайиш бўлди.

Давлат банкларида NPL миқдори энг кўп камайди — 1,3 тлрн сўмга. Хусусий банкларда пасайиш 568 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат банклари орасида фақат “Алоқабанк”да ноябрь ойида NPL миқдори кўпайди.

Муаммоли кредитлари энг кўп камайган банк “Миллий банк” бўлди. Ўтган ой банкда NPL кўрсаткичи 824,6 млрд сўмга қисқарди. Бу борада кейинги ўринда 485,1 млрд сўм билан “Ипотека банк” бормоқда.

Қайтарилмаётган кредитларнинг жами кредитлардаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич “Пойтахтбанк”да — 18 фоиз. Кейинг ўринларда “Аво банк” (8,8 фоиз), “Гарант банк” (8,4 фоиз) ва “Содерат банк” (7 фоиз) бормоқда.

Бу борада банклар бўйича умумий кўрсаткич ноябрь ойида 3,8 фоиздан 3,45 фоизгача пасайди. Бу кўрсаткич йил бошида 4 фоиздан юқори эди.

Айни пайтда муаммо кредитлари энг кўп банклар:

“Миллий банк” — 4,36 трлн сўм;

“Агробанк” — 2,9 трлн сўм;

“Ипотека банк” — 2,2 трлн сўм;

СҚБ — 2,2 трлн сўм.

Аввалроқ Fitch Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар 2026 йилда кескин ўсиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Теглар

Мавзуга оид