Эрон билан уруш дунёни «Дубай шоколади»сиз қолдириши мумкин

Яқин Шарқдаги уруш ширинликлар бозорига ҳам зарба берди. Ҳўрмуз бўғозининг қамал қилиниши ва Эрон портларидаги муаммолар дунёни писта танқислиги ёқасига келтириб қўйди.

Эрон билан уруш дунёни «Дубай шоколади»сиз қолдириши мумкин © dailyausaf.com

Нархлар аллақачон сўнгги 8 йилдаги максимумни янгилади. Хўш, Эрон пистасисиз севимли ширинлик таъми қандай ўзгаради ва тақчиллик қачонгача давом этади?

* * *

Эрон билан уруш дунёни «Дубай шоколади»сиз қолдириши мумкин

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро ва логистик чекловлар дунё бозорида писта танқислигини келтириб чиқарди. Эрон глобал писта экспортининг қарийб 30 фоизини таъминлашини инобатга олсак, бу ҳолат «Дубай шоколади», пистали паста ва музқаймоқлар нархининг кескин ошишига олиб келади.

«Financial Times» нашрининг ёзишича, Яқин Шарқдаги уруш ҳаракатлари, Ҳўрмуз бўғозининг блокадаси ва Эрон портларидаги чекловлар дунёда писта таъминотини издан чиқармоқда.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Эрон дунёдаги пистанинг бешдан бир қисмини ишлаб чиқаради ва жаҳон экспортининг 25-30 фоизини назорат қилади. Март ойидаёқ писта нархи 2018 йилдаги рекорд даражага — бир фунт учун 4,57 долларгача кўтарилди. Логистик муаммолар эса вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Танқисликка бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда. Биринчидан, ижтимоий тармоқларда трендга айланган «Дубай шоколади» туфайли писта пастасига бўлган талаб кескин ошган. Иккинчидан, 2025 йилда нафақат Эронда, балки бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар — АҚШ ва Туркияда ҳам ҳосил паст бўлди. Бундан ташқари, Эрондаги ички тартибсизликлар ва интернетнинг ўчирилиши савдо ҳамкорлари билан алоқани узиб қўйган бўлса, уруш логистикани қимматлаштириб юборди.

Таъм ва сифат муаммоси

Ҳозир Эрон пистасини етказиб бериш учун янги, мураккаб йўналишлар қидирилмоқда. Масалан, Ҳиндистонга маҳсулот Туркия ва Сувайш канали орқали, Хитойга эса темир йўл орқали етказилмоқда. Бу эса транспорт харажатларини бир неча баробарга ошириб юборди. Писта тақчиллиги, айниқса, музқаймоқ савдоси авжига чиқадиган ёз мавсуми олдидан ишлаб чиқарувчилар учун катта зарба бўлди.

Кўпчилик харидорлар муқобил етказиб берувчи сифатида АҚШга юзланмоқда. Бироқ соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, Эрон пистаси ўзининг юқори ёғлилик даражаси билан ажралиб туради. Бу нафақат ширинликларнинг ўзига хос таъмига, балки ишлаб чиқариш жараёнларига ҳам таъсир қилади. Шу сабабли, Эрон пистасининг йўқлиги бозорда нафақат қимматчиликни, балки машҳур десертлар сифатининг ўзгаришини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид