add

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилигани сабаб бир нечта рейслар ортга қайтди

Бугун 09:341 дақиқа

Ҳаво хавфсизлиги чекловлари сабаб Ўзбекистондан ва Ўзбекистонга йўналтирилган бир қатор халқаро рейслар жўнаш аэропортларига қайтди.

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилигани сабаб бир нечта рейслар ортга қайтди

15 январ куни Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши туфайли Ўзбекистон билан боғлиқ бир неча халқаро авиарейслар режалаштирилган йўналишини ўзгартирди.

Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилишича, турли авиакомпаниялар томонидан амалга оширилган рейслар жўнаш аэропортларига қайтган. Хусусан,

Fly One Asia’нинг 7Q7742 рейси (Мадина—Тошкент йўналиши), 7Q4442 рейси (Мадина—Фарғона йўналиши) Мадина аеропортига;

Jazeera Airways’нинг J9650 рейси (Тошкент—Қувайт) Тошкент аеропортига;

Sam Air‘нинг 9S3303 рейси (Самарқанд—Jidda), Самарқанд аеропортига;

Fly Khiva’нинг 2U7911 рейси (Урганч—Мадина) Урганч аеропортигa;

Uzbekistan Airway’нинг HY336 рейси (Жидда—Тошкент) Жидда аеропортига.

Барча ҳолатлар Эрон ҳаво ҳудуди орқали учишга рухсат берилмагани билан боғлиқ бўлган.

Маълумотларга кўра, Эрон ўз ҳаво ҳудудини фақат махсус рухсат этилган парвозлар учун очиқ қолдирган. Мамлакатда 2025 йил декабр ойи охиридан бери давом этаётган норозилик намойишлари хавфсизлик чораларини кучайтиришга олиб келган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган фуқароларни митинг ва намойишларда қатнашмасликка, одамлар гавжум жойлардан узоқ бўлишга ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Теглар

Мавзуга оид