Эрон Ҳўрмуз бўғозида крипто тўлов жорий қилмоқда

Ҳўрмуз бўғозидан ўтишда ҳар бир баррел нефт учун бир доллар тўлов белгиланган, бўш танкерлар эса бепул ўтади.

Эрон Ҳўрмуз бўғозида крипто тўлов жорий қилмоқда

Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтаётган кемалардан тўловни криптовалютада тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Financial Times» нашри хабар берди.

Кемалар учун янги тўлов тартиби

Эрон нефт, газ ва нефткимё маҳсулотлари экспортчилари иттифоқи раиси Ҳамид Ҳусайнийнинг маълум қилишича, тўлов миқдори ҳар бир ташилаётган баррел учун бир доллар этиб белгиланган. Шу билан бирга, бўш танкерлар учун мазкур тўлов татбиқ этилмайди ва улар бўғоздан бепул ўтиши мумкин.

Ҳусайнийнинг таъкидлашича, криптовалютадаги тўлов транзакцияларни кузатувдан ва эҳтимолий санкциялардан ҳимоялаш учун танланган.

Қоидалар ва таҳдидлар

Янги тартибга кўра, кемалар ҳаракатни бошлашдан олдин Эрон ҳукуматини хабардор қилиши ва махсус рухсатнома олиши шарт.

Қайд этилишича, қоидага риоя қилмаган кемаларга нисбатан кескин чоралар қўлланилиб, тартибни бузганлар Эрон томонидан «йўқ қилинади».

Геосиёсий фон

8 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасида вақтинчалик сулҳ бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишувнинг асосий шартларидан бири Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатновини қайта тиклаш ҳисобланади.

Сулҳ икки ҳафта муддатга мўлжалланган бўлиб, бу давр мобайнида томонлар тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши ва узоқ муддатли тинчлик келишувига эришишга интилади.

Теглар

Мавзуга оид