Эртага 22 даражагача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

17.02.2026 | 15:452 дақиқа

18 феврал куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва тоғларда сел келиш хавфи сақланиб қолади.

Эртага 22 даражагача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18 феврал Куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража илиқ, кундузи +20...+22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +15...+20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +16...+21 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

17 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 17-18 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Теглар

Мавзуга оид