Эртага айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун 12:552 дақиқа

Ўзгидромет 3 июн куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин © Javhar Chorshanbiyeva

Эртага, 3 июн куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

 Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 12-15 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19...+21 даража, кундузи +33...+35 даража бўлади.

 Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +26...+31 даража бўлади.

 Бухоро ва Навоий вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 дараажа, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, момақалдироқ вақтида 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Муҳим ҳодисалар: 2-5 июн кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид