add

Эртага айрим вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин

03.12.2025 | 11:499092 дақиқа

Ўзгидромет 4 декабр куни Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Эртага айрим вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин

4 декабр куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+4 даража илиқ, кундузи +9...+11 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразим вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража атрофида бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши ҳам мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3° даража, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади. 

Теглар

Мавзуга оид