Эртага Ўзбекистонда ҳаво +25 даражагача исийди

18.02.2026 | 13:552 дақиқа

19 феврал куни республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда шамол кучайиши мумкин.

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +25 даражагача исийди © Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 19 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+13 даража илиқ, кундузи +23...+25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +16...+21 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид