
Google ва Samsung батареяни «емирадиган» иловаларга қарши кураш бошлади
2026 йилдан бошлаб Android фойдаланувчилари батареяни тез тугатадиган иловалар ҳақида олдиндан огоҳлантирилади.

Google ва Samsung қўшма ишлаб чиққан янги тизим орқали, Galaxy смартфонларида ортиқча қувват сарфлайдиган иловалар аниқланади ва фойдаланувчига у ҳақда огоҳлантириш берилади. Агар илова фойдаланувчининг розилигисиз ортиқча батарея қуввати сарфланса, Google уни Play Store’да камроқ кўрсатади. Бу янгилик 2026 йил 1 мартдан кучга киради.
Янги тизимда ишлатиладиган кўрсаткич Samsung’нинг батарея сарфи бўйича тўплаган фойдаланувчи тажрибаси маълумотларига асосланган. Ушбу механизм аввал 2025 йил апрелида бета версияда синовдан ўтказилган ва энди Android дастурчилар учун очиқланган. У фақат орқа планда, фойдаланувчи томонидан бошқарилмаган ҳолда батарея ишлатаётган иловаларни қамраб олади.
Масалан, мусиқа тинглаш ёки маълумот юклаш каби фойдаланувчи бошлаган жараёнлар батарея «емирилиши» деб баҳоланмайди. Лекин ўз-ўзидан ишлаб, тизимга юклама берадиган, ночор оптималлаштирилган дастурлар эса Google’нинг эътиборида бўлади.
Янги тизим ишга тушганидан сўнг, Play Store фойдаланувчиларни «Ушбу илова орқа планда юқори фаоллик сабабли батарея қувватини кўп сарфлаши мумкин» деб огоҳлантиради. Бу эса одамларга фойдаланмасдан туриб қурилмани зарядсиз қолдирадиган иловаларни осонликча аниқлаш ва улардан воз кечиш имконини беради.





