add

Гулираъно Қосимовани таҳқирлаган ИИБнинг икки собиқ мансабдорига суд ҳукми ўқилди

28.11.2025 | 19:5814532 дақиқа

Фурқат туман ИИБ собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг ўринбосари Жасур Расуловга суд ҳукми билан 4 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Гулираъно Қосимовани таҳқирлаган ИИБнинг икки собиқ мансабдорига суд ҳукми ўқилди

Мактаб директори Гулираъно Қосимованинг таҳқирланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича Фурқат туман ИИБ собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев ва унинг ўринбосари Жасур Расуловга суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 141-3-моддаси 2-қисми “б” банди, 142-моддаси, 206-моддаси 1-қисми, 230-2-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

А. Х. ва Ж. Р.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тайинланган жазони манзил-колонияларида ўтаттирилиши белгиланган.

Жабрланувчилар Г. Қ. ва Қ. А.га келгусида маънавий зарар ва бошқа зарарлар юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилгани ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

«Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлидир», - дейилади хабарда.

Шунингдек, суднинг алоҳида хабарномаси билан А. Х. ва Ж. Р.га оид жиноят иши юзасидан бошқа шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда Фарғона вилояти прокуратурасига хабар қилиниши белгиланган.

Қосимова иши

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида мактаб директори бўлиб ишлаган Гулираъно Қосимова ўзига нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан зўравонлик ва таҳқирлаш ҳолатлари содир этилганиниайтганди. Унинг айтишича, туман ИИБ тезкор ходимлари уни ва солиқ инспекцияси бошлиғини «жиноят саҳнаси» сифатида саҳналаштирилган операцияга жалб этиб, урган, ечинтирган ва ёлғон айбловлар остида босим ўтказган. Аёл уларнинг айтганини қилмагани ва солиқ инспекцияси бошлиғига туҳмат қилиш таклифини рад этгани учун видеога олиниб, кейинроқ таҳдид ва шантажга учраган.

Теглар

Мавзуга оид

Гулираъно Қосимовани таҳқирлаган ИИБнинг икки собиқ мансабдорига суд ҳукми ўқилди | Vaqt.uz