add

Ҳиндистон Россия билан битимларни тўхтатди

28.10.2025 | 15:205902

Ҳиндистон нефт қайта ишлаш заводлари АҚШ томонидан «Роснефть» ва «Лукойл»га қарши санкциялар киритилгандан сўнг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатди.

Ҳиндистон Россия билан битимларни тўхтатди

АҚШнинг Россияга қарши санкциялари киритилгандан сўнг, Ҳиндистоннинг йирик нефт қайта ишлаш заводлари Urals нефтини сотиб олишни тўхтатиб, кутиш позициясини эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Gap Indian Oil Corp., Bharat Petroleum Corp. ва Hindustan Petroleum Corp. компаниялари ҳақида бормоқда. Нашрнинг маълумотларига кўра, нефт қайта ишлаш заводлари раҳбарияти ҳукуматнинг кўрсатмаларини кутмоқда ва мумкин бўлган алтернативаларни баҳоламоқда.

Агентлик таъкидлашича, санкциялар киритилишидан аввал Россиянинг ESPO нефти нархи эталон бўлган Brent’дан бир баррел учун бир долларга қимматроқ эди. «Ҳозирда эса Россия Узоқ Шарқидан етказиб бериладиган бу марканинг спот савдолари ICE Brent нархидан 50 фоиз чегирма билан таклиф қилинмоқда», - деб хабар берди трейдерлар.

Хитой нефт қайта ишлаш компаниялари Ғарб санкциялари туфайли харидларнинг бир қисмини бекор қилганидан сўнг Россия нефтининг нархи тушиб кетди.

22 октябр куни АҚШ Молия вазирлиги «Роснефть», «Лукойл» ва уларнинг қўшма корхоналарига қарши чекловлар жорий этганини маълум қилди. Вашингтон бунга Россиянинг «тинчлик жараёнидаги жиддий қизиқишсизлиги»ни сабаб қилиб кўрсатди ва иттифоқдош давлатларни ҳам санкцияларга қўшилишга чақирди.

Аввалроқ президент Доналд Трамп Ҳиндистон учун божхона тўловларини 50 фоизгача оширган эди. У «Ҳиндистон ҳукумати тўғридан-тўғри ёки билвосита Россиядан нефт импорт қилмоқда» деб айтган эди.

Октябр ойида у бош вазир Нарендра Моди Россия нефтини сотиб олишдан воз кечишга ваъда берганини маълум қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Ҳиндистон Россия билан битимларни тўхтатди | Vaqt.uz