Имомали Раҳмон Тошкентга келди

Тожикистон президентини Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Имомали Раҳмон Тошкентга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун, 16-март куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон етакчисини «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Бугун икки томонлама музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тожикистон президентига ҳукумат аъзолари, давлат муассасалари ва идоралари раҳбарлари ҳамда маданият ва санъат ходимларидан иборат катта расмий делегация ҳамроҳлик қилмоқда.

Имомали Раҳмон дастлаб ўзбек халқи тарихи ва маданиятига ҳурмат рамзи сифатида «Мустақиллик ва гуманизм» мемориалига гулчанбар қўйди. Гулчанбар қўйиш маросимида унга Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди.

Имомали Раҳмоннинг ташрифи фонида Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти «Нури ниёгон» шашмақом ансамбли раҳбари Набиев Шуҳратжон Журабекович Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Теглар

Мавзуга оид