Logo

ЖЧ-2026. Бразилия Марокаш билан дуранг қайд этди

Бугун 05:101 дақиқа

Винисиус гол урди.

ЖЧ-2026. Бразилия Марокаш билан дуранг қайд этди

2026 йилги Жаҳон чемпионатида С гуруҳида 1-тур бошланди.

Марказий ўйинда Бразилия Марокаш билан баҳс юритиб, тенг курашлар остида кечган беллашувда очколарни бўлишиб олди. Сайбарининг голига Винисиус жавоб берди.

«Пентакампеонлар» сафида Неймар жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборди.

ЖЧ-2026. С гуруҳи. 1-тур
Бразилия — Марокаш 1:1

13 июн. Ист-Рутерфорд
Голлар: Винисиус (32) – Сайбари (21).
Бразилия
 — Алиссон, Маркинос, Габриэл, Ибанес (Данило, 46), Дуглас Сантос, Каземиро (Фабинио, 46), Гимараэс (Данило Сантос, 80), Рафиня, Пакета (Куня, 61), Винисиус, Тиаго (Луис Энрике, 62).
Марокаш — Буну, Ҳакими, Мазрауи (Салоҳ-Эддин, 80), Диоп, Риад, Унаи (Ал Мурабет, 65), Ал Ҳаннус (Амаимуни, 80), Ал Айнауи, Буадди, Сайбари (Раҳими, 89), Диас (Талби, 65).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Ибанес (43).

Мавзуга оид