ЖЧ-2026. Мессидан рекорд, Аргентина муддатидан аввал плей-оффда
Амалдаги жаҳон чемпионлари Австрияни мағлуб этишди, Лео дубли билан мундиалларнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Жаҳон чемпионатида J гуруҳида 2-тур ўйинлари бошланди.
Марказий баҳсда амалдаги чемпион Аргентина (6) Мессининг дубли эвазига Австрия (3) устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
38 ёшли Лео мундиаллардаги 17 ва 18-тўпларини киритиб, Мирослав Клозени (16) ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди. 8 карра «Олтин тўп» соҳиби беллашувда ҳет-трикка эришиши ҳам мумкин эди, аммо пеналтидан фойдана олмади ва қаторасига учта Жаҳон чемпионатида 11 метрлик нуқтадан адашган илк ўйинчига айланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тошкент вақти билан соат 08:00да Иордания (0) ва Жазоир (0) билан баҳс юритади.
ЖЧ-2026. J гуруҳи. 2-тур
Аргентина — Австрия 2:0
22 июн, Арлингтон
Голлар: Месси (38, 90+5).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Месси (9).
Аргентина — Э.Мартинес, Молина, Ромеро (Отаменди, 57), Лисандро Мартинес, Медина (Таляфико, 82), Фернандес, Мак Аллистер, Де Паул (Паредес, 82), Алмада (Гонсалес, 64), Лаутаро Мартинес (Алварес, 64), Месси.
Австрия — А.Шлагер, Алаба (Фридл, 67), Дансо, Пош (Прасс, 68), К.Шлагер, Ваннер (Арнаутович, 68), Грегорич (Чуквуэмека, 85), Забитцер, Зайвалд, Лаймер, Шмид (Виммер, 78).
Огоҳлантиришлар: Пош (40), Медина (76), Лаймер (76), Паредес (90+2).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





