Logo

ЖЧ-2026. Қатар Швейцарияга 90+4-дақиқада гол уриб, дурангга эришди

Бугун 02:201 дақиқа

Осиё чемпиони мундиаллардаги илк очкосини олди.

ЖЧ-2026. Қатар Швейцарияга 90+4-дақиқада гол уриб, дурангга эришди

Шимолий Америка минтақасида давом этаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

В гуруҳида 1-турдан ўрин олган иккинчи ўйинда Қатар Швейцарияга қарши майдонга тушиб, 90+4-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Шу тариқа ўз тарихида иккинчи бор қатарликлар мундиаллардаги илк очкосини қўлга киритди. Жамоа 2022 йили ўз уйида ўтган турнирда 3 та ўйинни ҳам ютқазганди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг биринчи ўйинида мезбонлардан бири Канада Босния ва Ҳерцеговина (1:1) билан дуранг қайд этганди.

ЖЧ-2026. В гуруҳи. 1-тур
Қатар — Швейцария 1:1

13 июн. Калифорния. «Левайс»
Голлар: Муҳейм (90+4, автогол) — Эмболо (17, пеналти).
Қатар – Абунада, Оуи (Фатҳи, 60), Мигел, Ҳуҳи, Ал Амин, Абдулсаллам (Будиаф, 60), Мадибо (Ал Маннаи, 79), Лайе, Эдмилсон (Ал Ҳайдос, 88), Афиф, Абдурисаг (Алалдин, 60).
Швейцария – Кобел, Закариё, Элведи, Аканжи, Ндой (Манзамби, 65), Фройлер (Яшари, 89), Жака, Родригес (Муҳейм, 89), Варгас (Амдуни, 79), Эбишер (Рейдер, 65), Эмболо.

Мавзуга оид