Камала Харрис Эрон билан урушда ким ғалаба қозонаётганини айтди

Геосиёсий таранглик кучайиши ортидан нефт нархлари кескин ошди ва глобал бозорда янги иқтисодий мувозанат шаклланмоқда.

Камала Харрис Эрон билан урушда ким ғалаба қозонаётганини айтди © AP Photo / Ty ONeil

Геосиёсий таранглик кучайиши ортидан нефт нархлари кескин ошди ва глобал бозорда янги иқтисодий мувозанат шаклланмоқда.

АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис Демократик партия тарафдорлари билан учрашувда АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинликдан энг катта фойдани Россия кўраётганини маълум қилди.

Унинг фикрича, Вашингтоннинг айрим санкцияларни вақтинча юмшатиши Москва учун янги молиявий имкониятлар очган.

Харрис Россия нефтига оид чекловларнинг қисман енгиллаштирилиши натижасида Москва бозорда юқори даромад олаётганини таъкидлади.

«Улар одатда сота олмайдиган нефтдан даромад олмоқда», — деди Ҳаррис.

Собиқ вице-президент АҚШнинг ҳарбий ресурслари ҳам энди бошқа йўналишга бурилганини айтди. Хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва артиллерия воситалари Украина эмас, балки Яқин Шарқдаги операцияларга жалб қилинмоқда.

Нефт бозори таъсири

Ҳўрмуз бўғозидаги таранглик халқаро энергетика бозорига кучли таъсир кўрсатди. Геосиёсий хавфлар ортидан нефт нархлари бир баррел учун 120 доллардан ошиб кетди.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Россиянинг нефт экспортидан олган даромадлари март ойида деярли икки баробар ошиб, қарийб 19 миллиард долларни ташкил этган.

Вашингтон айрим танкер операцияларига вақтинча рухсат бергани ҳам бозордаги вазиятни ўзгартирган. Хабарларга кўра, Россия нефтини ташиш билан боғлиқ айрим чекловлар қисман енгиллаштирилган ва кейинчалик маълум муддатга узайтирилган.

Теглар

Мавзуга оид