add

«Келажак» марказларидаги таълим нархи қанча бўлади?

Бугун 11:55642 дақиқа

2026 йилдан «Келажак» марказларида таълим учун ота-она бадали ҳудудлар кесимида тасдиқланди. Сентябрда нархлар икки баробар оширилади.

«Келажак» марказларидаги таълим нархи қанча бўлади?

Вазирлар Маҳкамасининг 10 декабрда қабул қилинган 776-сонли қарори билан «Келажак» марказларида таълим учун ота-оналардан ундириладиган бадалнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Ҳужжатга кўра, тўлов ставкалари 2026 йилнинг 1 январидан ва 1 сентябридан амал қиладиган икки босқичда жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб база ҳисоблаш миқдорига нисбатан:

Тошкент шаҳрида ойлик тўлов БҲМнинг 30 фоизини;

Вилоятлар марказларида БҲМнинг 25 фоизини ташкил этади.

Барча туман/шаҳарларда ҳамда Нукус ва Урганчда ушбу тўлов 15 фоиз этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бошқа туман/шаҳарларида эса бадал миқдори 10 фоиз қилиб белгилади.

Иккинчи босқич 2026 йил 1 сентябрдан амалга киритилади. Унга кўра,

Тошкент шаҳрида тўлов 60 фоизга,

вилоятлар марказларида 50 фоизга ҳуқуқий жиҳатдан оширилади

Туман ва шаҳарларда ҳамда Нукус ва Урганчда миқдор 30 фоизни,

Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг бошқа туман/шаҳарларида 20 фоизни ташкил этади.

Тўловлар ҳар ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилиши шарт этиб белгиланган. Фақат сентябр ойи учун истисно қилиб, тўлов 30 санасигача қабул қилинади. Қарор билан тасдиқланган низом бу тартиб барча марказларда бир хил қўлланилишини белгилайди.

Айрим тоифалар ота-она бадалини тўлашдан озод этилади. Жумладан, «Камбағал оилалар реестри»даги оилалар фарзандлари учун умумий ўқувчилар сонининг 15 фоизи даражасида имтиёз берилади. Шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган муассасалар ўқувчилари, инклюзив синфларда таълим олувчи болалар, шу билан бирга етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум етилган болалар тўловдан озод қилинади.

Ушбу қарор «Келажак» марказларида таълим хизматларини молиялаштиришни барқарор ҳолга келтириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Маълумот учун «Келажак» марказларида Президент ва Ижод мактабларига тайёрлов, илм-фан, инклюзив (актёрлик маҳорати, медиасаводхонлик, замонавий дизайн), хорижий тиллар ва шахмат тўгараклари фаолияти амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид