add

Кейинги йилдан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

28.10.2025 | 18:003661

2030-йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади. Шунингдек, дуал таълимни ташкил қилганларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Кейинги йилдан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

«Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, дуал таълимни ташкил этган иш берувчиларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Шу жумладан, дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади ҳамда ушбу давр меҳнат стажига қўшилади.

Шу билан бирга, 2026 йилдан ишлаб чиқариш таълими усталарининг маоши биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар даражасига тенглаштирилади. Ҳар бир устага 20 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаслиги белгиланди. Техникум директорларига усталар учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваригача ойлик белгилаш ваколати берилади. Ҳар йили энг яхши 50 нафар уста ва ўқитувчи хорижда малака оширади.

Бундан ташқари, 2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.

Теглар

Мавзуга оид

Кейинги йилдан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди | Vaqt.uz