Logo

Комил Алламжонов АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг катта директори билан учрашди

Бугун 21:221 дақиқа

Учрашувда Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи, «C5+1» учрашуви ва Самарқандда ўтказиладиган G20 саммити кун тартиби муҳокама қилинди.

Комил Алламжонов АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг катта директори билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жереми билан учрашди. Бу ҳақда Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, учрашувда қатор муҳим тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи, Самарқандда бўлиб ўтадиган «C5+1» учрашуви ва Майамида ўтказиладиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойида Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги «C5+1» учрашувида қатнашиши кутилмоқда. Ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни жалб қилиш ва энергетика хавфсизлиги масалалари ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Теглар

Мавзуга оид