add

Лабубу ажиотажи сўнмоқда: Pop Mart акциялари пасайиш хавфи остида

Бугун 21:151532

Bernstein таҳлилчиси Лабубу қўғирчоқлари атрофидаги ажиотажини «чайқовчи пуфак» деб атади ва акцияларни сотишни тавсия қилди.

Лабубу ажиотажи сўнмоқда: Pop Mart акциялари пасайиш хавфи остида

Хитойнинг машҳур Pop Mart компанияси томонидан чиқарилаётган Лабубу ўйинчоқлари атрофидаги қизиқиш энди ўз чўққисига етган. Bernstein’нинг бош таҳлилчиси Мелинда Ҳунинг фикрича, компаниянинг яқин келажакдаги ўсиш имкониятлари чекланган ва узоқ муддатли инвесторларга бу акцияларни сотиш маъқул.

Ҳу Лабубу феномени 1990-йиллар охиридаги Beanie Babies ўйинчоқлари атрофидаги ажиотажни эсга солишини айтади — ўшанда мода тезда сўнган ва ўйинчоқлар қийматини йўқотган. Унинг таъкидлашича, Pop Mart’нинг муваффақияти сунъий тақчиллик, «кўр қути» маркетинги ва қайта сотиш ажиотажига асосланган бўлиб, бу узоқ муддатли брендлар учун хос эмас.

Bernstein прогнозига кўра, Pop Mart 2025 йилда 145 фоизлик даромад ўсишига эришиши мумкин, бироқ кейин компания мажбурий равишда маркетинг харажатларини ошириши керак бўлади — бу эса фойда маржасини пасайтиради.

Bloomberg нашрининг маълумотига кўра, Pop Mart акцияларига бўлган ишонч пасаймоқда. Компания акцияларининг 2,8 фоизи «шорт» позицияда — бу сўнгги 18 ойдаги энг юқори кўрсаткич. Яъни, кўплаб инвесторлар акция нархи пасайишини кутиб, уларни сотишга киришган.

Шунга қарамай, Мелинда Ҳу ҳозирча Уолл стритда Pop Mart акцияларини сотишни тавсия қилаётган ягона таҳлилчи ҳисобланади. Bloomberg’нинг маълум қилишича, компания акцияларини кузатаётган 46 таҳлилчидан 42 нафари «харид қилиш», 3 нафари «ушлаб туриш» тавсиясини берган.

Morgan Stanley ва JPMorgan’даги таҳлилчилар Pop Mart’нинг келажагига ҳали ҳам ишонч билдирмоқда. Уларнинг фикрича, компания интеллектуал мулкка сармоя киритиб, янги персонажлар, кино, тематик парклар ва мусиқачи билан ҳамкорликлар орқали бизнесни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Лабубу ажиотажи сўнмоқда: Pop Mart акциялари пасайиш хавфи остида | Vaqt.uz