Logo

Марказий банк августда 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

Бугун 18:072 дақиқа

Бунга улар томонидан қонунчилик ва Марказий банк белгилаган талабларга риоя этилмагани, шунингдек, инспекция текширувлари ҳамда «сирли мижоз» назорат тадбирлари давомида қоидабузарликлар аниқлангани сабаб бўлган.

Марказий банк августда 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил август ойида ўтказилган етти марта йиғилишда жами 34 та масалани кўриб чиқиб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Қўмита йиғилишларида рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналиши бўйича 21 та масала муҳокама қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 21 та масала кўриб чиқилди.

Жумладан:

— кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (9 та);

— микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва тўлов ташкилотига лицензия бериш (3 та);

— кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та);

— тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (5 та) билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 13 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларига риоя этилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари, ташкилотларнинг молиявий хизматларини «тартибга солиш қумдони» доирасида синовдан ўтказиш ҳамда банк филиаллари ва бўлинмаларида ўтказилган  назорат тадбирлари масалалари муҳокама қилинди.

Пруденсиал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмаганлиги, шунингдек инспекция текширувлари ва «сирли мижоз» назорат тадбирларида аниқланган қоидабузарликлар учун  22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, июн ойида Марказий банк 23 та молия ташкилотини жаримага тортганди.

Теглар

Мавзуга оид

Марказий банк августда 22 та банк ва 3 та микромолия ташкилотини жаримага тортди | Vaqt.uz