add

«Марказий Осиёнинг ўз газ ресурслари бор, бироқ...»: Россия МО мамлакатларига газ сотишни 20 фоизга оширди

Бугун 09:351 дақиқа

«Газпром» ушбу мамлакатларга етказиб бериладиган газ ҳажмини янада ошириб боради.

«Марказий Осиёнинг ўз газ ресурслари бор, бироқ...»:  Россия МО мамлакатларига газ сотишни 20 фоизга оширди

2025 йилда Россия газининг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт ҳажми 20 фоизга ошди. ​Бу ҳақда «Газпром» раҳбари Алексей Миллерга таяниб «Tass» хабар берди.

​«Шарқий иқтисодий форум доирасида биз 2025–2026 йилларда Қозоғистонга газ етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишув имзоладик. Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспортимиз ҳам ўсди. Жорий йил якунларига кўра, ушбу уч мамлакатга Россия гази етказиб бериш кўрсаткичи 20 фоизга ортган. Бу жуда жиддий рақамлар», — деди Миллер.

​Унинг сўзларига кўра, компания ушбу мамлакатларга етказиб берилаётган газ ҳажмини оширишда давом этади.

«Кун тартибимизда ушбу йўналишдаги таъминотни янада кенгайтириш масаласи турибди. Хусусан, қозоғистонлик дўстларимиз билан газ узатиш қувватларини барпо этиш ва Қозоғистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларига газ етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Марказий Осиёда газга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини инобатга олиб, биз узоқ муддатли ҳамкорликни мақсад қилганмиз», — деди «Газпром» раҳбари.

​Алексей Миллер Марказий Осиёнинг ўз газ ресурслари мавжудлигини, бироқ минтақадаги иқтисодий ривожланиш суръатлари юқорилиги сабабли ёқилғига бўлган талаб тобора ортаётганини қайд этди.

«Биз ўрта муддатли истиқболда Россия гази учун талаб юқори бўлишини яхши тушуниб турибмиз. Ҳозирги вақтда биз нафақат тайёргарлик кўряпмиз, балки юқорида айтганимдек, етказиб бериш ҳажмини анча юқори суръатларда оширишни бошлаб юборганмиз», — дея таъкидлади у.

Теглар

Мавзуга оид