add

Наманган ва Сирдарёда янги ҳокимлар тайинланди

Бугун 15:401 дақиқа

Наманган вилоятининг икки туманига, Сирдарёда эса Боёвут тумани ва Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Наманган ва Сирдарёда янги ҳокимлар тайинланди

Йилнинг сўнгги кунларида Наманган вилоятининг икки туманига, Сирдарёда эса Боёвут тумани ва Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Адҳам Қорабоев Янги Наманган тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Наманган филиали бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига Дилфуза Қамбарова ҳоким этиб тайинланди. У бунгача «Халқ банки» Сирдарё вилояти минтақавий марказида ишлаган. Бу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Ҳазратқулов Ниёз Номозбоевич Боёвут тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Теглар

Мавзуга оид