add

ЎФА Рўзиқул Бердиевнинг «Нефтчи» ҳақидаги баёноти бўйича текширув бошлади

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг «Нефтчи» ҳақидаги баёноти жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. ЎФА бу иш юзасидан суриштирув ўтказишини маълум қилди.

ЎФА Рўзиқул Бердиевнинг «Нефтчи» ҳақидаги баёноти бўйича текширув бошлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ОКМК билан ўйиндан сўнг билдирган баёноти бўйича расман текширув бошлаганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 26 октябр куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган ОКМК ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги (1:1) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Бердиевнинг сўзлари катта резонанс келтириб чиқарган.

У журналистлар саволларига жавоб берар экан, ««Нефтчи»ни кўп гапиришмоқда, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Биз анчадан бери мағлуб бўлмадик ва чемпионликка лойиқмиз. «Нефтчи»нинг қандай ҳаракат қилаётганини сизлар ҳам биласизлар. Агар «Нефтчи» вазифани бажарса, қаҳрамонларни майдондан эмас, майдон ортидан излаш керак бўлади. Менимча, гапимни тушундингиз», — деган Бердиев.

Мураббийнинг «ортдаги инсонлар» кимлар экани ёки нега уларни «қаҳрамон» деб атагани ҳақида изоҳ берилмаган.

ЎФА мазкур баёнот юзасидан суриштирув олиб борилишини, унинг натижаларига кўра тегишли ҳуқуқий баҳолар берилишини билдирди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг 26-турида ОКМК ва «Насаф» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Бу натижадан сўнг «Нефтчи» «Насаф»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга киритган эди. Ҳозирда ҳар икки жамоа 57 очкодан жамғарган, аммо ўзаро ўйинлар натижасига кўра «Нефтчи» устунлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси ЎФАни 340 минг доллар жаримага тортганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

SEO title: ЎФА Рўзиқул Бердиевнинг “Нефтчи” ҳақидаги баёноти бўйича суриштирув бошлади

Meta description: ЎФА “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг “Нефтчи” ҳақидаги баёноти бўйича текширув бошлади. Баёнот футбол жамоатчилигида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теглар

Мавзуга оид

ЎФА Рўзиқул Бердиевнинг «Нефтчи» ҳақидаги баёноти бўйича текширув бошлади | Vaqt.uz