Logo

Олий таълим битирувчиларининг маоши очиқланди: энг юқори даромад қайси ОТМ битирувчиларида?

Бугун 11:251 дақиқа

Мамлакатда олий маълумотли ёшларнинг ўртача маоши 4,9 млн сўмни ташкил қилаётган бир пайтда, айрим университет битирувчилари меҳнат бозорида 12,6 млн сўмгача баҳоланмоқда. «Битирувчи сифати индекси» тадқиқоти қайси йўналишлар ва ОТМлар ҳақиқий «даромад манбаи»га айланганини очиқлади.

Олий таълим битирувчиларининг маоши очиқланди: энг юқори даромад қайси ОТМ битирувчиларида? © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 26-август куни ўтказилган «Битирувчи сифати индекси» натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадқиқотда битирувчиларнинг даромадлари улар фаолият юритаётган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан солиштирилган ҳолда баҳоланган.

Хусусий ва ихтисослашган ОТМлар, хусусан, АТ ва муҳандислик ҳамда молия-иқтисод йўналиши битирувчилари меҳнат бозорида энг харидоргир бўлиб турибди.

Амалий ва технологик йўналишларда етакчилар:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети — 12,6 млн сўм
Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) — 9,4 млн сўм
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 8,1 млн сўм

Ижтимоий-гуманитар ва иқтисод йўналишида етакчилар:

Тошкент халқаро Вестминстер университети — 12,5 млн сўм
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) — 10,6 млн сўм
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) — 10,3 млн сўм

Ҳудудлар кесимида олганда, битирувчиларнинг энг юқори ўртача даромади Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келмоқда (ўртача 5,0 млн сўмдан).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов талабалар ётоқхоналари 2030-йилгача етарли бўлишини айтганди.

Теглар

Мавзуга оид