«Open budget»нинг тарғибот босқичи бошланди

19.08.2025 | 20:202 дақиқа

19 августдан «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсуми бўйича тарғибот босқичи старт олди.

«Open budget»нинг тарғибот босқичи бошланди
Бугун, 19 август кунидан «Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсумида тарғибот босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган. Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 19-21 август кунлари «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми доирасида 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради. Маълумот учун, бу йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябр – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Теглар

Мавзуга оид