Ўзбекистон «FIFA Series» ғолиби бўлди

Кеча 21:411 дақиқа

Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэла устидан пеналтиларда ғалаба қозониб, «FIFA Series» мусобақасида чемпион бўлди.

Ўзбекистон «FIFA Series» ғолиби бўлди © Foto: ufa.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси «FIFA Series» мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, якунда чемпионликка эришди. Финал учрашувида жамоа Венесуэла терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг асосий вақтида икки томон дарвозасига ҳам гол киритилмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Ғолибни аниқлаш учун пеналтиларга мурожаат қилинди. Унда Ўзбекистон футболчилари аниқ ва ишончли ҳаракат қилди.

Пеналтилар сериясида Ўзбекистон 5:4 ҳисобида устун келди ва халқаро ўртоқлик турнири ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу мусобақа доирасида Ўзбекистон аввал Габон терма жамоаси устидан ҳам 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одилов голларга муаллифлик қилган.

Теглар

Мавзуга оид