Ўзбекистон иқтисодиётининг қарийб чорак қисми ҳали ҳам «соя»да

Бугун 12:551 дақиқа

Статистика мамлакат иқтисодиётида катта ҳажмдаги расмий ҳисобга кирмайдиган фаолият сақланиб қолаётганини кўрсатди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг қарийб чорак қисми ҳали ҳам «соя»да

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 102,7 триллион сўмни ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 22,9 фоизига тенг.

Ҳисоб-китобларга кўра, кузатилмайдиган иқтисодиётнинг асосий қисми уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳиссасига тўғри келган. Ушбу сегмент ҳажми 69,1 триллион сўм бўлиб, ЯИМнинг 15,4 фоизини ташкил этган.

Яширин иқтисодиёт ҳажми эса 33,6 триллион сўмга етган. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 7,5 фоизига тенг бўлиб, иқтисодий фаолиятнинг маълум қисми ҳануз расмий ҳисоботлардан ташқарида қолмоқда.

Қишлоқ хўжалиги етакчи

Кузатилмайдиган иқтисодиёт таркибида энг катта улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди. Ушбу йўналишнинг улуши 81,1 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, хизматлар соҳаси ҳам кузатилмайдиган иқтисодиётда муҳим ўрин эгаллади. Унинг улуши 24,5 фоиз бўлган.

Статистикага кўра, қурилиш соҳаси улуши 23,9 фоиз, саноат соҳасининг улуши эса 6,7 фоизни ташкил этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид