add

Ўзбекистон стартапи АҚШда 3,5 миллион доллар жалб қилди

20.11.2025 | 21:152861 Дақиқа

Ўзбекистонлик мутахассисга тегишли CoRun.AI стартапи АҚШда 3,5 миллион доллар инвестиция жалб қилиб, автотураргоҳлар самарадорлигини оширишга қаратилган сунъий интеллект ечимларини жаҳон бозорига олиб чиқмоқда.

Ўзбекистон стартапи АҚШда 3,5 миллион доллар жалб қилди

Ассосчиси ўзбекистонлик бўлган CoRun.AI сунъий интеллект стартапи АҚШда 3,5 миллион долларлик инвестицияни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Crunchbase маълумотларига кўра, стартап автотураргоҳлар самарадорлигини ошириш устида ишлайди ва бу лойиҳага Access Capital Management, Силикон водийсининг бизнес вакиллари ва логистика саноати мутахассислари сармоя киритган.

“Ўзбекистонлик истеъдодлар глобал технология саҳнасига чиқаётганидан фахрланамиз. Умид қиламанки, яқин йилларда Силикон водийсида ўзбек илдизларига эга ҳақиқий миллиард долларлик компаниялар пайдо бўлади” - , дея таъкидлади стартап ҳаммуассиси Нодир Рўзматов.

Компания маълумотларига кўра, CoRun.AI 2023 йилда ташкил этилган. Стартапнинг ижтимоий тармоқларида қайд этилишича, лойиҳа Германияда ишлаб чиқилган, Ўзбекистонда яратилган ва ҳозирда Силикон водийсида кенгайтирилмоқда. Компаниянинг қиймати 17,5 миллион долларга баҳоланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон стартапи АҚШда 3,5 миллион доллар жалб қилди | Vaqt.uz