add

Ўзбекистон ЕИ ва Панама билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Яна 3 та давлат қолди.

Ўзбекистон ЕИ ва Панама билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашувида маълум қилинди.

Президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Уруновнинг ёзишича, Европа Иттифоқидан ташқари, Панама билан ҳам музокаралар якунланди. Ўзбекистон ЖСТнинг 31-давлати билан келишувга эришган. Фақат учта давлат билан музокаралар якунланса, кифоя.

«Европа Иттифоқига аъзо 27 та давлат билан бозорга кириш, жумладан, экспорт ва импорт божлари ҳамда хизматлар бўйича имтиёзлар бериш бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди. Бу икки йилдан ортиқ давом этган фаол музокаралар, мулоқот, таҳлил ва биргаликдаги ишларнинг фидойилик, қатъият ва ҳамкорликка тўла йўли бўлиб, уларнинг барчаси бугунги ўзаро манфаатли натижага олиб келди», - дея ёзган у LinkedIn’да.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон ЕИ ва Панама билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади | Vaqt.uz