add

Ўзбекистонда 10 ойда почта ва курерлик хизматлари 5,5 трлн сўмга етди

29.11.2025 | 18:522091 дақиқа

Ҳудудлар бўйича энг кўп почта ва курерлик хизматлари ҳажми Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистонда 10 ойда почта ва курерлик хизматлари 5,5 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда почта ва курерлик хизматлари ҳажми 5,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга ошган.

Хизматлар ҳажмида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди. Пойтахтда курерлик ва почта хизматлари 2,9 трлн сўмга етди. Бу мамлакат бўйича умумий ҳажмнинг ярмидан кўп қисмини ташкил қилади.

Соҳада сезиларли улушга эга ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти 602,4 млрд сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Тошкент вилоятида эса ушбу хизматлар 433,5 млрд сўмлик ҳажмга етди. Фарғона вилояти 420,4 млрд сўм, Қашқадарё вилояти 300,5 млрд сўм ҳажм билан етакчи ҳудудлар қаторида турибди.

Андижон вилоятида курерлик ва почта хизматлари 291,7 млрд сўмга тенг бўлди. Наманган вилоятида бу кўрсаткич 161,1 млрд, Хоразм вилоятида 80,5 млрд, Бухоро вилоятида 66,3 млрд, Сурхондарё вилоятида 62,1 млрд, Қорақалпоғистон Республикасида 64,9 млрд сўмни ташкил этди.

Нисбатан паст кўрсаткичлар Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кузатилди. Жиззахда хизматлар ҳажми 42,7 млрд, Сирдарё вилоятида эса 41,3 млрд сўм бўлди. Навоий вилояти эса 34,6 млрд сўмлик натижа қайд этди.

Теглар

Мавзуга оид