add

Ўзбекистонда аёллар асосан неча ёшда она бўлишмоқда?

Бугун 12:451 дақиқа

2025 йилдаги расмий маълумотлар аёлларнинг асосан неча ёш оралиғида она бўлаётганини кўрсатди.

Ўзбекистонда аёллар асосан неча ёшда она бўлишмоқда?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида мамлакат бўйлаб 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Ушбу кўрсаткич аҳоли ўсиши барқарор давом этаётганини ва демографик фаоллик юқори даражада сақланаётганини англатади.

Қайд этилишича, оналар ёши бўйича кўрсаткичлар фарзандли бўлишда асосий фаоллик 25–39 ёш оралиғига тўғри келаётганини янада яққол намоён қилади. Ушбу тоифада 385 424 нафар бола дунёга келиб, жами туғилишларнинг 58 фоизини ташкил этган.

Шу билан бирга, 25 ёшгача бўлган аёллар ҳиссаси ҳам сезиларли даражада юқори бўлиб, 269 823 нафар ёки 40,6 фоизни ташкил этган. 40 ёш ва ундан катта аёллар ҳиссаси эса нисбатан паст — 1,4 фоиз, яъни 9 351 та туғилиш билан чекланган.

Оталар ёши кесимида энг катта улуш 25–39 ёшдагилар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур тоифада 542 512 нафар бола туғилган бўлиб, бу жами туғилишларнинг 81,6 фоизини ташкил этган. 25 ёшгача бўлган оталар улуши 11,3 фоизга, 40 ёш ва ундан катта оталар улуши эса 7,1 фоизга тенг бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йилнинг тўққиз ойи мобайнида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид