Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари сони маълум қилинди
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийларга ҳар йили мукофот пули берилади.
© Foto: Prezident matbuot xizmatiЎзбекистонда 2026 йил 6 май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган жами 60 нафар фахрий яшамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, фахрийлар таркибида 19 нафар концлагер тутқуни, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ҳамда 13 нафар Ленинград қамали қатнашчиси бор.
Фахрийларнинг ҳудудлар бўйлаб жойлашуви қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 28 нафар;
Тошкент вилояти — 11 нафар;
Фарғона вилояти — 5 нафар;
Андижон, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида — 3 нафардан;
Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — 2 нафардан;
Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида — 1 нафардан.
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эса ҳозирда бирорта ҳам уруш қатнашчиси қолмаган.
Бир йил аввал республика бўйича жами 82 нафар фахрий рўйхатда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули берилиши белгиланган.





