Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб қолади
20 феврал куни мамлакат ҳудудларида илиқ ва қуруқ об-ҳаво устунлик қилади, айрим вилоятларда шамол кучайиши кутилмоқда.
© Javhar Chorshanbiyeva20 феврал энг юқори ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +25 даражагача етиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11...+13 даража илиқ, кундузи +21...+23 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси +3...+8 даража, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечга томон қисқа муддатли ёмғир бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача, айрим жойларда баъзида 20-23 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 18 метргача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси +5...+10 даража, кундузи +16...+21 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.





