add

Ўзбекистонда корхоналар сони бўйича савдо соҳаси етакчилик қилмоқда

Кеча 13:251521 Дақиқа

Ўзбекистонда фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда корхоналар сони бўйича савдо соҳаси етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябр ҳолатида Ўзбекистонда 465,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Бу корхоналарнинг энг кўп қисми, яъни 32,5 фоизи савдо тармоғига тўғри келмоқда.

Маълумотларга қараганда, 2025 йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги 6 286 та савдо корхонаси фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар орасида савдо соҳасидагилари 14 646 тани ташкил этган.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 316,4 трлн сўмни ташкил этди. Шу жумладан, улгуржи савдо товар айланмаси 346,6 трлн сўмга етди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда корхоналар сони бўйича савдо соҳаси етакчилик қилмоқда | Vaqt.uz