add

Ўзбекистонда қарийб 13 миллион киши кутубхоналарга боради

Бугун 19:23931

Кутубхона фойдаланувчиларининг таркибида 14 ёшгача бўлган болалар 31,6 фоизни, 15–24 ёшдаги ўсмирлар 45,9 фоизни, 25 ёш ва ундан катталар эса 22,6 фоизни ташкил қиляпти.

Ўзбекистонда қарийб 13 миллион киши кутубхоналарга боради

2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14 999 та кутубхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, кутубхоналарда 85 миллион нусхада китоб, журнал ва бошқа нашрлар мавжуд. Улардан фойдаланувчилар сони 12,8 миллион кишини ташкил этган. Шунингдек, фойдаланувчилар таркибида 14 ёшгача бўлган болалар 31,6 фоизни, 15–24 ёшдаги ўсмирлар 45,9 фоизни, 25 ёш ва ундан катталар эса 22,6 фоизни ташкил қилади. Бу ёшлар орасида китобхонлик анча фаол эканини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кутубхоналар Фарғона вилоятида (2 108 та) ва Самарқанд вилоятида (1 863 та) жойлашган. Улардан кейин Қашқадарё (1 476 та) ва Тошкент вилояти (1 467 та) келади. Энг кам кутубхоналар эса Навоий (489 та) ва Сирдарё (526 та) вилоятларида қайд этилган.

Тошкент шаҳрида 701 та кутубхона фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида 934 та, Бухорода 764 та ва Хоразм вилоятида 688 та кутубхона мавжуд.

Маълумот ўрнида, аввалроқ дунёда китобхонлик бўйича етакчиликни АҚШ қўлга киритиб, аҳолиси бир йилда ўртача 357 соатни китоб ўқишга сарфлаши маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда қарийб 13 миллион киши кутубхоналарга боради | Vaqt.uz