add

Ўзбекистонда улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмдан ошди

Бугун 10:32731 дақиқа

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатда улгуржи савдо товар айланмаси 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмдан ошди

2025 йил 1 декабр ҳолатида Ўзбекистонда улгуржи савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 51 497 тага етди. Шундан йирик корхоналар сони 363 тани, кичик корхона ва микрофирмалар сони 51 134 тани ташкил этди.

Қайд этилишича, мамлакатда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 443 трлн 425,9 млрд сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга ўсди.

Жумладан, йирик корхоналарнинг улгуржи савдо товар айланмаси 123 трлн 213 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субектларининг товар айланмаси эса 320 трлн 212,9 млрд сўмга етди. Республикада жами улгуржи савдо ҳажмида кичик бизнес субектларининг улуши 72,2 фоиз бўлди.

Шунингдек, бу даврда ҳудудлар кесимида улгуржи савдо ҳажмининг ўсиш суръатлари қуйидагича шаклланди:

Қорақалпоғистон Республикасида – 106,4 фоиз;

Андижон вилоятида – 108,4 фоиз;

Бухоро вилоятида – 113,4 фоиз;

Жиззах вилоятида – 105,8 фоиз;

Қашқадарё вилоятида – 108,6 фоиз;

Навоий вилоятида – 109,2 фоиз;

Наманган вилоятида – 113,4 фоиз;

Самарқанд вилоятида – 114,8 фоиз;

Сурхондарё вилоятида – 109,6 фоиз;

Сирдарё вилоятида – 112,5 фоиз;

Тошкент вилоятида – 112,9 фоиз;

Фарғона вилоятида – 113,1 фоиз;

Хоразм вилоятида – 107,0 фоиз;

Тошкент шаҳрида – 113,2 фоиз.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмдан ошди | Vaqt.uz