Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

14–17 апрел кунлари ёмғир ёғиши кучайиши ортидан тоғли ҳудудларда сел хавфи ортиши кутилмоқда, аҳоли эҳтиёткорликка чақирилди.

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 14–17 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида ёмғир кузатилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан республикадаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Теглар

Мавзуга оид