add

Пойтахтда ҳаво сифати инсон саломатлиги учун ўта хавфли даражага чиқди

Бугун 10:102181

Тошкент IQAir порталида ҳаво ифлосланиши бўйича иккинчи ўринни қайд этмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати инсон саломатлиги учун ўта хавфли даражага чиқди

Тошкентда ҳаво сифати яна кескин ёмонлашди. Ўзгидрометнинг автоматлаштирилган мониторинг станциялари қайд этишича, 20 ноябр куни соат 09:00 ҳолатида Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 202 mkg/m3 ни ташкил этмоқда. Бу рухсат этилган меъёрлардан (60 mkg/m3) 3.4 марта юқори.

IQAir порталида ҳам Тошкентдаги ҳаво сифати инсон саломатлиги учун ўта хавфли даражадаги кўрсаткичда турибди.

Ўзгидромет ҳаво ифлосланишини: «Кўрсаткичларнинг ошишига ҳарорат ўзгариши ҳам сабаб бўлган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг тўпланишига ва атмосфера ҳавосидаги контсентратсиясининг ошишига олиб келади», — дея изоҳламоқда.

Шунингдек, Ўзгидромет республикамиз аҳоли ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Жумладан, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик, ниқобдан фойдаланиш, айниқса кекса инсонлар, болалар ва нафас йўллари касалликлари бор шахслар учун эҳтиёткорлик муҳим экани тавсия этилди.

Теглар

Мавзуга оид