Logo

«Qatar Airways» ўзбекистонликларни аэропортда ишлашга таклиф қилмоқда

Бугун 09:101 дақиқа

Номзодларга бепул турар жой, транспорт, тиббий таъминот ва солиқсиз маош таклиф этилди.

«Qatar Airways» ўзбекистонликларни аэропортда ишлашга таклиф қилмоқда

«Qatar Airways» авиакомпанияси Ўзбекистон фуқароларини аэропортда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис (Customer Service Agent — Ground Services) лавозимига ишга таклиф қилмоқда.

Мазкур лавозимда фаолият юритадиган ходимлар йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш, самолётга чиқиш жараёнини ташкил этиш ҳамда транзит ҳудудида хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Номзодлар 21 ёшдан 32 ёшгача бўлиши, камида ўрта маълумотга ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида камида бир йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади. Шунингдек, инглиз тилида яхши мулоқот қила олиш, сменали иш тартибига ва Қатарга кўчиб боришга тайёрлик муҳим шартлар сифатида белгиланган. Аэропорт, меҳмонхона ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳаларидаги тажриба номзодларга устунлик беради.

Авиакомпания танлаб олинган ходимларга қуйидаги имтиёз ва шароитларни тақдим этади:

— бепул турар жой ва транспорт;
— Қатарга бориш учун авиачипта ҳамда виза расмийлаштиришда ёрдам;
— тиббий таъминот;
— солиқдан озод этилган даромад;
— йилига бир марта Ўзбекистонга бориб-келиш учун авиачипта;
— иш формаси ва кир ювиш хизмати;
— «Qatar Airways» рейсларига чегирмалар ва касбий ўсиш имкониятлари.

Теглар

Мавзуга оид