Logo

Қайси ҳудуд битирувчилари ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплагани маълум бўлди

Бугун 19:461 дақиқа

2026 йилда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидаги ўртача натижаси 92,5 баллни ташкил этди.

Қайси ҳудуд битирувчилари ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплагани маълум бўлди © Foto: Sputnik

2026 йилда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш тест синовларидаги ўртача натижалари сезиларли даражада ошди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, сифат кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 11,6 баллга кўтарилиб, 92,5 баллни ташкил этган.

Йиллар кесимида ўртача натижалар ҳам ўсиш динамикасини кўрсатган. 2022 йилда битирувчиларнинг ўртача кўрсаткичи 76,3 балл бўлган бўлса, 2023 йилда 77,1, 2024 йилда 78,0, 2025 йилда эса 80,9 балл қайд этилган.

Ҳудудлар рейтинги

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Навоий вилояти битирувчилари томонидан қайд этилди. Улар ўртача 112,8 балл тўплаб, республика бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни Бухоро вилояти эгаллади. Бу ҳудудда ўртача натижа 110,8 баллни ташкил қилди. Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар асосан 100 баллдан паст бўлди.

 

Ўрни

Ҳудуд номи

Ўртача балл

1

Навоий вилояти

112,8

2

Бухоро вилояти

110,8

3

Қорақалпоғистон Республикаси

94,8

4

Фарғона вилояти

94,7

5

Тошкент шаҳри

94,0

6

Хоразм вилояти

93,0

7

Наманган вилояти

92,0

8

Жиззах вилояти

91,9

9

Сирдарё вилояти

91,6

10

Самарқанд вилояти

90,9

11

Қашқадарё вилояти

89,4

12

Тошкент вилояти

88,0

13

Андижон вилояти

87,8

14

Сурхондарё вилояти

84,0

Теглар

Мавзуга оид