add

Қирғизистонда Атамбоевнинг ўғли ва унинг тарафдорлари ҳибсга олинди

Бугун 11:004892 Дақиқа

Собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг хотини ҳам сўроққа чақирилган. Парламентнинг икки нафар собиқ депутатининг уйида тинтув ўтказилган.

Қирғизистонда Атамбоевнинг ўғли ва унинг тарафдорлари ҳибсга олинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги парламент (Жогорку Кенеш) сайловларидан сўнг оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўраётган 10 кишилик гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди. Вазирлик маълумотига кўра, гуруҳ таркибида сиёсатчилар, собиқ депутатлар, аввалги амалдорлар ва куч тузилмаларининг олдинги ходимлари бўлган.

ИИВ берган хабарга кўра, ҳибсга олинганлар сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин мамлакатда бир қатор намойишлар ўтказмоқчи бўлган: дастлаб жанубий ҳудудларда, сўнгра Бишкек ва бошқа вилоятларда, кенг миқёсдаги норозилик борлигини кўрсатиш мақсадида.

Шунингдек, вазирлик уларнинг режаларида конституцияга зид чақириқлар, маъмурий бинолар, телеканаллар, куч тузилмалари объектлари, қурол-аслаҳа омборлари ва жазони ижро этиш муассасаларини эгаллаб олишга уринишлар бўлганини таъкидлади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсга олинганлар орасида собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг ўғли Қодир Атамбоев ҳамда унинг тарафдорлари борлигини маълум қилди.

Қирғизистонда мухолифатчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари кучайтирилди

Қирғизистонда 22 ноябр куни оммавий тартибсизликлар иши бўйича қатор сиёсий фаоллар ва собиқ амалдорлар уйларида тинтувлар ўтказилди, бир нечта шахслар қўлга олинди. Улар орасида Темирлан Султанбеков ҳам борлиги айтилди, унга ҳукуматни алмаштиришга даъватларда иштирок этгани ҳақида гумон илгари сурилган. Маҳаллий ОАВга кўра, собиқ иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати раҳбари Сиймик Жапикеев, шунингдек бир неча собиқ депутатлар уйларида ҳам обисклар амалга оширилган. Тергов доирасида собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоева ва ўғли Қодирбек Атамбоев ҳам сўроққа чақирилган.

Сентябр ойида эса Бишкек суди мустақил “Клооп” портали собиқ ходимларини оммавий тартибсизликка даъватларда айблаб, беш йилга озодликдан маҳрум этгани мамлакатда баҳс мунозараларини кучайтирган эди. Бу жараёнлар 30 ноябр куни ўтказиладиган парламент сайловларига тщ-ри келди,

Теглар

Мавзуга оид

Қирғизистонда Атамбоевнинг ўғли ва унинг тарафдорлари ҳибсга олинди | Vaqt.uz