add

Қишки ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади

01.12.2025 | 12:544961 дақиқа

Ижтимоий тармоқларда қишки ўқишни кўчириш фақат давлат ОТМларида икки турдаги узрли сабаб асосида ва офлайн тартибда 20 декабрдан амалга оширилади деган хабарлар тарқалди. Олий таълим вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузованинг Vaqt.uz га маълум қилишича қабул 10 январдан бошланади.

Қишки ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасалари ўртасида қишки ўқишни кўчириш бўйича аризалар 10 январдан қабул қилиш бошланади. Жараён 20 январга қадар давом этади ва онлайн шаклда амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, қишки ўқишни кўчиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилади. Биринчи ҳолат — талаба оила қуриб, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагини билдирганда.

Иккинчи ҳолат — давлат органлари ходими иш жойини ўзгартирганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса. Бу ҳолда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади.

Давлат олийгоҳининг биридан бошқасига ўқишни кўчиришни истаганлар transfer.edu.uz сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Барча талабалар белгиланган муддат ичида аризаларини электрон тарзда топширишлари ва зарур ҳужжатларни тайёрлашлари лозим.

Теглар

Мавзуга оид