add

Қизларни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Бугун 11:555031 дақиқа

У мазкур ишни Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган шериги билан келишган ҳолда ташкил этган.

Қизларни Таиландга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрида одам савдосига қарши қаратилган тезкор тадбир давомида икки фуқарони хорижга жиноий мақсадда олиб чиқишга уриниш бартараф этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, ҳолат Тошкент халқаро аэропортида аниқланиб, гумонланувчи жойида ушланган.

Маълумотларга кўра, пойтахтда яшовчи 27 ёшли С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтда қўлга олинган.

Дастлабки текширув натижалари ушбу жиноий ҳаракат олдиндан режалаштирилганини кўрсатмоқда. Хусусан, мазкур иш Таиланд ҳудудида бўлиб турган 20 ёшли Ф.А. билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б», «г», «е», «з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш бўйича барча ҳолатларни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид